Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 24 январь ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Кечалари ва эрталаб соатларда ҳарорат -3...0 даража, баъзи жойларда -5 даражагача сақланиб туради. Кундуз кунлари эса +5...+8 даражадан ошмайди. Шимолда кечалари -9…-6 даража, кундуз кунлари -3...+2 даража бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0...+5 даража, кундуз кунлари +8…+10 даража, баъзи жойларда +12 даражагача атрофида бўлади.
Жума, 28 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.