Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли эркаклар клублари рейтингини эълон қилди.
“Топ-390”га Ўзбекистоннинг учта клуби кирди. “Насаф” 89 очко билан 213, “Пахтакор” 283, “АГМК” 331-ўринни эгаллаб турибди.
Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё миқёсида 11-поғонага жойлашган.
Шунингдек, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари орасида Ўзбекистон Суперлигаси 309 очко билан 66-ўринни эгаллади. Этиборлиси, бу Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони чемпионатларидан кейин Осиёдаги бешинчи натижадир.
2021 йил учун жаҳон клублари орасида биринчи ўринни Бразилиянинг “Палмейрас” клуби эгаллади.