Бугун, 24 январь куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин cодир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
12 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва 12:58 да бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра омборхонанинг тахминан 600 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.