• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 января 2022

Андижонда одамларни алдаб юрган сохта ИИО ходими ушланди

У фуқароларга ўзини орган ходими сифатида таништириб, турли масалаларда ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган.

892
0
Андижон вилояти ИИБ

Андижонда сохта ИИО ходими ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Балиқчи туманида яшовчи Т.У ўтган йилнинг сентябрь ойида Андижон шаҳри Истиқлол кўчасида жойлашган ҳарбий кийимлар тикиш билан шуғулланувчи савдо дўконидан 3 млн сўмга ички ишлар органларининг барча мавсумий кийимларини тўлиқ ҳолатда тиктирган.

Шундан сўнг, у ушбу кийимда бир неча маротаба Андижон шаҳрига келган ҳамда фуқароларга ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, уларга турли масалаларда қонуний ёрдам беришлигини айтиб, тамагирлик йўли билан пул талаб қилган.

ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Т.У. 2021 йилнинг декабрь ойида Андижон шаҳар "Сарвонтепа" МФЙда яшовчи Қ.Ф.дан фуқаролик паспортини янгилаб бериш эвазига 1 млн 100 минг сўм, шунингдек, Қ.Ф.нинг турмуш ўртоғи У.О.дан никоҳ гувоҳномаси қилдириб бериш эвазига 900 минг сўм пулларни тамагирлик йўли билан олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

892
0