• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 2022

Хонадонларда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламаслик сўралмоқда

Энергетика вазирлиги газ ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

458
0
UzNews.uz

Энергетика вазирлиги хонадонларда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламаслик сўраб, газ ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Унда айтилишича, умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республиканинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

Юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республиканинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда.

Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

"Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради", - дейилади мурожаатда.

458
0