• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 26 января 2022

Тошкентда ҳокимлик ерини $420 мингга сотмоқчи бўлган корхона ходими ушланди

Жиззахда шунингдек, кадастр бошлиғи $6 минг пора билан қўлга тушди. ДХХ қатор ҳудудларда ерни ноқонуний сотаётганларни ушлади.

1206
0
Видеодан кадр

ДХХ қатор ҳудудларда ерни ноқонуний сотаётганларни қўлга олди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК ходими ўзининг 3 нафар жиноий шериги билан келишган ҳолда, Тошкент халқа автомобиль йўли бўйида жойлашган ва Тошкент тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 30 сотих ер майдонини кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб берилишини ваъда қилиб, эвазига қурилиш фирмаси раҳбаридан $420 минг талаб қилишади.

Улар сўралган пул маблағидан $42 мингни олаётган вақтда ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 24 ва 25 ёшли 2 нафар фуқаро ўзганинг номида бўлган фермер хўжалигига тегишли 50 сотих сувли ер майдонини фирибгарлик йўли билан харидорга $65 мингга сотишга келишиб, олдиндан $30 мингини олган вақтларида ушланди қўлга олинди.

Жомбой туманида яшовчи, 23 ёшли шахс ҳам Давлат кадастрлар палатасининг мазкур тумандаги филиали ходими билан келишган ҳолда, ҳокимлик захирасида бўлган 25 сотих бўш ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига $24 мингни олган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туман филиалларидан бирининг раҳбари маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони ёнида жойлашган 38 сотих ерни аукцион орқали сотиб олишда кўмаклашиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига ундан $6,5 минг пора талаб қилиб, ундан $6 мингини олган вақтида ушланди.

Сирдарё туманида яшовчи, 20 ёшли фуқаро ҳам ўзганинг ишончига кириб, Гулистон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига $4 минг олган вақтида қўлга тушди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1206
0