Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтга газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати мазкур хабарларни асоссиз эканини билдириб, газ таъминотини тиклаш бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар Тошкентда табиий газ босимининг пасайиши кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар тезкорлик билан амалга оширилмоқда.
17:00 дан кейин газ босимининг доимги мароми тўлиқ тикланиши кутилмоқда.