• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 2022

Самолётлар ҳаракати ва парвозини суратга олиш: Ўзбекистонда авиаспоттинг қонунийлаштирилди

Энди барча халқаро аэропортларда авиаспоттинг учун махсус жойлар ажратилади ҳамда авиаспоттерлар учун танловлар ташкил этилади.

683
0
t.me/uzbairportsuz

Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаспоттинги ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва сайёҳлик салоҳиятини, инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларни дунё жамоатчилигига қаратилган қатор чора тадбирлар назарда тутилган.

Ҳукумат қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб республиканинг барча халқаро аэропортлари ҳудудида авиаспоттинг — белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видеога олиш учун ихтисослаштирилган жойлар ажратилади.

Шунингдек, шу вақтдан бошлаб халқаро аэропортларга туташ ҳудудларда ҳаво кемаларини суратга олишни хоҳловчилар учун барча зарур инфратузилмага эга томоша майдончалари қурилади.

Белгиланишича, 1 майдан бошлаб хорижий ависпоттерлар жалб қилинган ҳолда, маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар ҳамда ҳар йилги танловлар таъсис этилади ва ташкил этилади.

Қайд этилишича, авиаспоттинг бўйича бўйича фотосуратларни машҳур онлайн платформаларда (Flickr, Shutterctock.com, Depositphotos.com ва бошқалар) жойлаштирилиб борилади.

683
0