“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил якунига қадар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан, юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган “Профилактика мактаблари”ни ташкил этилади.
Бунда, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги тарқатма материаллар билан таъминланади.
Шунингдек, 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.