• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 28 января 2022

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +3 даражагача тушади

Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, якшанба куни эса қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

535
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 28 январь куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +7…+12 даража атрофида бўлади.

29 январь куни кириб келиш фронти шарққа силжийди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг жанубий ва марказий туманларида кечаси ва эрталаб об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +3…+8 даражагача пасайиши мумкин.

28-29 январда салқин ҳаво массаларининг кириб келишида республика бўйича шамол тезлигининг секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида секундига 25-28 метргача, 29 январда эса Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

30 январь куни куни республика бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +3…+8 даража атрофида бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 28-29 январда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, 30 январда эса ёғингарчилик кузатилмайди. 28-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

535
0