• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 января 2022

Ресторандан ветеринария хизматларигача: қатор тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз бўлди

Президент тегишли қарорни имзолади.

614
0
UzNews.uz

Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

— чакана савдо ва умумий овқатланиш;

— меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;

— автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;

— транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

— компьютер хизматлари;

— маиший техникани таъмирлаш;

— агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;

— кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Бунда мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади.

Шунингдек, мазкур фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

614
0