• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 2022

Онаси томонидан айиқ қафасига ташлаб юборилган қизнинг аҳволи маълум қилинди

Қизалоқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратга олган.

1224
0
ССВ

Кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида она ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабар бергандик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизалоқнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг, соат 13:30 ларда тез ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

У енгил шок ҳолатида бўлган. Баландликдан йиқилиш оқибатида, очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.

Эслатиб ўтамиз, қизнинг онасига нисбатан ЖКнинг  25, 97-моддаси 2-қисми "в" банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

1224
0