• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 2022

Энди ҳар бир мактаб битирувчиси камида битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шарт бўлади

Мактаблар ўртасида маданият ва санъат бўйича мусобақалар ўтказилади. Президент мактаб таълими бўйича қатор топшириқлар берди.

934
0
УзА

Кеча, 28 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда маълум қилинишича, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур.

Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади.

Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди. Мактабни битирган ўқувчи камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилишича, мактабларда ишлаётган 504 минг педагогдан 60 минг нафари ўрта махсус маълумотли, 190 минг нафарида эса умуман малака тоифаси йўқ. Кўп педагогларнинг билими ва маҳорати етарли эмас. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.

Тизимда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисоботлар мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби жараёнлар ҳаддан ташқари қолипга солинган. Мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган. Атиги 615 та мактабда миллий мусиқа анжомлари мавжуд.

Юқори малакали, изланувчан, ўзининг “маҳорат мактаби”га эга муаллимларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди.

Унга кўра, Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 млрд сўм ажратилади. Жамғарма маблағлари илғор педагогик технологияларни жорий этаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган муаллимларга ҳам берилади.

934
0