• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 января 2022

Икки нафар қизни Дубайга фоҳишаликка жўнатаётган шахс қўлга тушди

ДХХ 20-22 ёшли қизларни алдов йўли билан мамлакатдан олиб кетмоқчи бўлган фуқарони ушлади.

880
0
Навоий вилояти ИББ

Навоий вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. Навоий ИИБга қизларни Дубайга фоҳишаликка жўнатаётганлар бўйича ариза билан мурожаат қилган.

Унга кўра, Конимех тумани «Гулистон» МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, фаҳш мақсадларда йўлдан оздириб, алдаб мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, Ш.Н. ўзининг шериги Г.Ш. орқали 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.ларни Дубайга олиб келмоқчи бўлган. У қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилишини ваъда қилган.

ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Г.Ш. қизларни Дубайга олиб кетаётган вақтда қўлга олинган.

880
0