• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 января 2022

Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Зангиота, Сергели ҳамда Бектемир ва Миробод туманлари аҳолиси вақтинча табиий газсиз қолади.

888
0
UzNews.uz

"Ҳудудгаз пойтахт" Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент айланаси бўйлаб қурилаётган метро йўналишига тўғри келиб қолган Хонабод кўчасидаги юқори босим Д - 720 мм ер ости газ қувурининг йўналишини ўзгартириш ҳамда монтаж ишлари тугатилганлиги муносабати билан ҳаракатдаги газ қувурини кесиш ва улаш ишлари режалаштирилмоқда.

Шу сабабли, 2022 йил 31 январь куни соат 9:00 дан 18:00 гача:

— Тошкент вилояти Зангиота туманида;

— Тошкент шаҳар Сергели туманида;

Бектемир ва Миробод туманлари кесишмасидаги Баратхўжа, Қўйлиқ овул, Бадахшон кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.

888
0