Тошкент вилояти Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдураҳмонов Нуриддин Каримович Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
У бунга қадар президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Бу лавозимда у Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланган Шукурулла Маҳмудовнинг ўрнини эгаллаган.