31 январь куни соат 03:45да навбатчи қисмга Олмазор туманининг Мухбир кўчасида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, 24 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси У.Ф. бошқарувни эплай олмай, йўл четидаги бетон устунга урилган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида, ҳайдовчи ТТА-2 шифохонасига олиб борилганида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.