ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 1 февраль куни соат 06:23 да Фарғона вилояти Қува тумани "Ғалаба" МФЙ Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.
Хабарга кўра, ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27 да етиб бориб, ёнғин 07:37да ўчирилди. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.