• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 февраля 2022

Иккита вилоятда Тожикистондан олиб келинган деярли 15 кг гиёҳванд моддаларининг савдоси фош бўлди — видео

ДХХ наркосавдогарларга курьерлик қилган шахсни ушлади. Шунингдек, Қирғизистондан олиб ўтилган 19 мингтага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

432
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги "гашиш" моддаси мусодара қилинди.

Тожикистоннинг Сўх вилояти яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро 10,701 кг "гашиш" гиёҳванд моддасини контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига олиб ўтиб, хуфиёна жойга яширган вақтида қўлга олинган.

Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогарлар унинг курьерлик хизматига $1,2 минг беришлари керак бўлган.

Шунингдек, Бухоро-Амударё йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Lacetti Тўрткўл туманидаги "Мискин" ЙППда тўхтатилган. Машина кўздан кечирилганда, ундаги амударёлик, 1968 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ёнида 2 кг 39 грамм "опий" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ушбу модда Тожикистондан Бухоро ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида, Андижонда яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti пойтахт ҳудудига кирган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, машина салонида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтилган 11 228 дона "Регапен" ва 595 дона "Тропиковид" кучли таъсир қилувчи дорилари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, унинг 1988 ва 1991 йилда туғилган икки нафар жиноий шериклари ҳам ушланди.

Бундан ташқари, Тошкентда кузатилган шунга ўхшаш ҳолатда Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс Чилонзор туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқарога 5 488 дона "Регапен" ва 1 188 дона "Тропиковид" дори воситаларини бераётган вақтида ушланган.

Дориларни қабул қилиб олган шахснинг уйида 224 дона дори восита борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тергов давомида, мазкур дориларни Қирғизистондан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга юборган андижонлик 1986 йилда туғилган шахс ҳам ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушланган жами гиёҳвандлик ва дори воситалари мусодара қилинди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

432
0