• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 1 февраля 2022

Тошкент шаҳар ХТББга вақтинча янги раҳбар тайинланди

Янги раҳбарга пойтахт мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб таълимини ривожлантириш каби вазифалар юклатилди.

736
0
Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра, Яшин Султонов Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Яшин Султонов Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ДУК директори вазифасида фаолият юритган.

Йиғилиш сўнгида, янги раҳбарга пойтахт мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб таълимини ривожлантириш ҳамда намунавий даражага олиб чиқиш борасида тегишли вазифалар юклатилди.

736
0