• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 февраля 2022

Андижонда одамлар маҳалладаги уйни тошбўрон қилишди

Уй эгаси "Сувоқава" ташкилоти сув қазиб чиқариш иншоотини ва ҳудудини томорқасига қўшиб олиб, бошқаларни бу ҳудудга киргизмаган.

942
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда аҳоли ўртасида жанжал юзага келиб, одамлар тошлар отаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, Балиқчи тумани "Аълам" МФЙда яшовчи А.Б. туман "Сувоқава" ташкилотига тегишли бўлган сув қазиб чиқариш иншооти ва ҳудудини аввалдан ўзининг томорқасига ноқонуний қўшиб олганлиги ва девор билан ўраб олган.

Бундан ташқари, у агар сув иншооти носоз ҳолга келса, таъмирлаш учун келган фуқароларни бу ҳудудга ўтишга тўсқинлик қилаётганлиги учун маҳалла аҳолиси билан ушбу оила ўртасида низо юзага келган.

2022 йилнинг 28 январь куни МИБ ходимлари суд қарорига асосан А.Б.нинг хонадонига сув қудуғи ҳудудидаги ноқонуний қурилган деворни бузиш учун ижрога борган.

Шу вақтда А.Б ва унинг бирга яшовчи ўғли Р.Ш, келини Й.Г.лар билан маҳалла аҳолиси ўртасида низо келиб чиқиб, оқибатда маҳаллада яшовчи бир неча фуқаролар томонидан А.Б.нинг деворига тош отилган ва бу ҳолат дарҳол ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилган.

Қайд этилишича, отилган тошлар у ерда бўлган ИИБ ёки бошқа мутасадди ташкилот ходимларга ёхуд фуқароларга қаратилмаган ва уларга тегмаган.

Маълумотга кўра, 2021 йилда ушбу ноқонуний қурилган бинони бузиш учун суд томонидан муддат белгиланган.

МИБ ҳамда туман мутасадди раҳбарлари томонидан ушбу қарорга асосан А.Б.га ноқонуний қурилишни бузиш кераклиги тушунтирилган бўлсада, у томонидан бунга қаршилик қилиниб, девор бузилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

942
0