• 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 февраля 2022

Яланғоч аёлнинг танасини эфирга берган "Кинотеатр" телеканали масъуллари жазоланди

Эфирга тайёрлаш гуруҳи маъсули ишдан олинди. Телеканал мутасадди раҳбарига ҳам чора кўрилди.

1171
0
UzNews.uz

АОКА томонидан "Кинотеатр" телеканалида эфирга узатилган "Баунти" фильмидаги очиқ саҳналар юзасидан экспертлар жалб қилинган ҳолда ўрганиш олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, "Кинотеатр" телеканали эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Телеканал мутасадди раҳбари Н.Б.га эса ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Шунингдек, телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди.

1171
0