• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 февраля 2022

Самарқандда иккита корхона деярли 1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлади

Оилавий корхона раҳбарлари электр энергиясидан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан фойдаланган.

558
0
Прокуратура департаменти

Нарпай ва Пахтачи туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Нарпай туманида “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари С.И. пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 830,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Пахтачи туманида И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдаланган.

Унинг бу иши ортидан давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

558
0