• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 февраля 2022

Ўзбекистонда “TикToк”ни бутунлай блоклаш таклиф қилинди

"Адолат" партияси мамлакатда “TикToк”ни бутунлай блоклаб, VPN масаласини қайта кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди.

749
0
UzNews.uz

"Адолат" социал демократик партияси фаоллари Ўзбекистонда "TикToк"ни бутунлай блоклашни таклиф қилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати маълум қилди.

Партия шу кунгача мазкур платформада ўзбек ёшлари томонидан тасвирга олинган номақбул кадрларни муҳокама қилиб, “TикToк” сингари мобиль иловаларни содир бўлаётган кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда бутунлай блоклаш таклифини берди.

“Шусиз ҳам таъқиқлар мавжуд-ку, дейишимиз мумкин. Бироқ кўр-кўрона машҳурликка ўч ёшлар онгини заҳарлаб, ижтимоий тармоқда шуҳрат қозонишга “олтин кўприк” вазифасини ўтаётган “TикToк” билан “TикToкларимиз" VPN иловаси орқали уланиш имконияти борлиги бу масалани ҳам ўрганиб чиқиш зарурлигини кўрсатади”, - дейилади хабарда. 

749
0