• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 2 февраля 2022

Ўзбекистонда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет мамлакатга нам ва салқин ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди.

769
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда. Шунингдек, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади, жумладан:

— 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;

— 5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.

7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

6 февраль куни шамол тезлиги тарқалиши харитаси.

769
0