Асакада ҳокимлик масъули $8 минг пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган "Ғ.Ёқубов" массиви раиси $8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, тумандаги Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. фуқаро А.А.дан унинг номига мазкур массивда жойлашган “Оқбўйра агро” фермер хўжалиги ер майдонидан 30 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига $15 минг талаб қилиб, ундан $8 мингни олаётган вақтда ушланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.