• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 2 февраля 2022

Ўзбекистонлик спортчиларнинг қишки Олимпия ўйинлари учун бўлган формаси намойиш этилди — фото

Спортчилар учун экипировка 7SABER бренди томонидан тайёрланган.

1346
0
МОҚ

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун форма яратган 7SABER бренди Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар учун ҳам форма тайёрлади.

«7SABER бренди иккинчи марта мамлакатимиз Олимпия делегациясига ҳомийлик қилаётгани биз учун катта шараф. Ишонаманки, ушбу ҳамкорлигимиз узоқ давом этади», – дейди бренд асосчиси ва бош директори Ораз Абдураззоқов.

Қайд этилишича, 7SABER бренди МОҚнинг расмий ҳамкори бўлган ҳолда, спортчиларга формани бепул тақдим этган. Экипировкалар учун давлат бюджетидан компанияга пул ажратилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом дастурларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

1346
0