• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 2022

Тошкентда дарахтларнинг остига бетон қоришма тўкиб кетилди

Шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

827
0
Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шаҳристон кўчасида дарахтларга ноқонуний тарзда шикаст етказиш ҳолатлари содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалган эди.

Аниқланишича, бугун, 3 февраль куни ушбу манзилда тадбиркор томонидан бетон қоришмасини ноқонуний равишда тўкиб кетилганлиги ҳолати қайд этилди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб воқеа жойига етиб борган.

Манбанинг хабарига кўра, масъулларни жалб қилган ҳолда ноқонуний равишда тўкилган бетон қоришмалари тўкилган жой бетон қоришмаларидан тозаланган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари бошланган. Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилгач батафсил маълумот берилиши тўғрисида хабарда айтиб ўтилди.

827
0