• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2022

Жаҳон банки мутахассислари Ўзбекистонда чанг бўронлари қаердан келиб чиқиши ва бу муаммони ҳал этишни йўлларини ўрганди

Жаҳон банки "Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронларини камайтириш учун Ўзбекистонда ландшафтни қайта тиклашнинг аҳамияти" номли янги тадқиқотини эълон қилди.

649
0
UzNews.uz

Жаҳон банки Орол денгизининг қуриган тубидан кўтариладиган туз ва чанг бўронларининг Ўзбекистонда одамлар саломатлиги, турмуш шароити ва атроф-муҳитга таъсири натижасидаги иқтисодий йўқотишлар бўйича олиб борилган тадқиқотни эълон қилди.

Орол денгизининг қуриган туби қарийб 60 000 км² майдонни эгаллайди. Унинг деярли ярми Ўзбекистондаги 1,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қорақалпоғистонда жойлашган.

Тадқиқотга кўра, ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 15 дан 75 миллионгача тонна қум, чанг ва тузни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади. Бунинг натижасида юзага келган тупроқ эрозияси ва ҳавонинг ифлосланиши одамлар саломатлигига, турмуш шароитига ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади.

Қайд этилишича, Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари йилига 44 миллион АҚШ долларидан (вилоят ялпи ички маҳсулотининг қарийб 2 фоизи) ортиқ иқтисодий зарар келтиради.

Келгуси 20 йил ичида ушбу вазиятни бартараф этишда ҳаракатсизлик минтақага 840 миллион доллардан ортиқ зарар келтиради. Қум ва чанг бўронлари аҳоли саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига салбий оқибатларга олиб келади, бу эса йилига ўртача 11,6 миллион долларни ташкил этади.

Тадиқотга кўра, Ўзбекистондаги Орол денгизининг қуриб қолган тубининг катта қисмини тупроқдаги қурғоқчиликка чидамли ва шўр миқдори юқори бўлган маҳаллий дарахт, бута ва ўтларни экиш орқали тиклаш мумкин.

Тўғри режалаштирилганда Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш жараёни иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши ва Орол денгизининг собиқ қирғоғидан 100-200 км гача бўлган масофада ҳаво ифлосланишининг сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин. Бунинг натижаси маҳаллий аҳолининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшиланиши бўлади

Орол денгизи тубини тиклаш ҳар йили қўшимча 28-44 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча фойда келтириши ҳамда тупроқдан углерод чиқишини олдини олиш ва атмосферадан карбонат ангидридни ютиш орқали иқлим ўзгаришини юмшатишга ёрдам бериши мумкин.

Ландшафтни тиклаш бўйича самарали лойиҳалар, Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодий ўсишга ўтиш жараёнини тезлаштиришдан ташқари, минтақавий ва глобал миқёсда фойда келтириши мумкин. Улар иқтисодий ва молиявий бевосита харажатлардан сезиларли даражада устун туради.

649
0