• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2022

Ўзбекистонда содир бўлган блэкаутдан сўнг Шўртан газ-кимё мажмуасида тиклаш ишлари давом этмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев электр таъминотидаги узилишлардан сўнг фаолияти қайта тикланган қурилмалар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасига борди.

731
0
“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” жорий йилнинг 4 февраль куни Марказий Осиё электр таъминотидаги тизимидаги узилиш сабабли технологик қурилмаларида содир бўлган авариявий ҳолатлар натижасида содир бўлган талафотларни жойида ўрганиш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди.

Бошқарув раиси Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасида авария оқибатида талафот етган барча технологик қурилмаларнинг ҳозирги ҳолатини мутахассислар иштирокида ўрганди.

Жумладан, мажмуадаги мавжуд пиролиз печларидан иккитасининг радиант қувурлари яроқсиз ҳолатга келганлиги ва ишдан чиққан углеводородларни гидрогенлаш катализатори ҳолати билан жойида танишди. Таъкидлаш керакки, ушбу пиролиз печларининг юқори ҳароратга чидамли махсус радиант қувурлари мажмуада этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий техник ресурсларидан ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш технологик жараёнларида юзага келган узилишларни бартараф этиш, яроқсиз ҳолатга келган қувур ва кимёвий реагентларни тезкорлик билан мажмуага етказиб келиш, мажмуада тўлақонли фаолият олиб борилишини таъминлаш, юзага келиши мумкин булган авариявий ҳолатларни олдини олиш, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ҳамда талафотсиз давом эттиришни таъминлаш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбари Шуҳрат Асланов ва масъул мутахассисларга топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси мажмуага ташрифи давомида, қурилма, ускуналарни таъмирлаш ишларини тизимли ва ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилганлиги ҳамда ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиб меҳнат қилаётганликларини эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, Шўртан газ кимё мажмуасида ўтган йил давомида 4,174 миллиард куб метр (режага нисбатан 100.4 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди. Натижада, 135,2 минг тонна (режага нисбатан 104 фоиз) полиэтилен, 117,5 минг тонна (режага нисбатан 100,04 фоиз) суюлтирилган газ, 3,53 миллиард куб метр (режага нисбатан 101 фоиз) товар гази, 103,6 минг тонна (режага нисбатан 109 фоиз) газ конденсати, 1053 тонна (режага нисбатан 105,3 фоиз) олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Экспорт кўрсаткичлари эса, 5,599 миллион долларни ташкил этди ва режага нисбатан 119,6 фоизга бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

731
0