Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда хонадон томорқаларида мевали дарахтларнинг йўқлиги ҳақида гапирди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш фаолиятига бағишланган "Менимча" кўрсатувида эфирга узатилди.
"Мана мен бир вақтлари қишлоқда ўсганман. Кўчамизда гилос бўларди. Қип-қизил олча бўларди. Беҳилар, олмалар бўлар эди. Узум ҳар бири хонадонда бўлар эди. Ҳозир нимага шу йўқ", - деди Шавкат Мирзиёев.