• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 7 февраля 2022

Ҳафта сўнггида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

572
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 7 февраль куни республика бўйича ёмғир ва қор ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати +2...+7 даражада бўлади.

Эртага, 8 февраль куни республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Мамлакат бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати -2...+3 даражагача пасаяди, кундузи +3...+8 даража атрофида бўлади.

9 февраль куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ҳудудларнинг катта қисмида бўлади, фақат Тошкент, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси совуқ ҳарорат сақланиб қолади, кундузи эса +7...+10 даражагача кўтарилади.

Ҳафта ўртасидан республикага Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг сўнгига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати +12...+15 даража, жанубда +18...+20 даража бўлади.

Ҳафта давомида кечаси ва эрталаб туман кузатилади. 7-8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

572
0