• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 февраля 2022

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўловни камайтириш таклиф қилинмоқда

Автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ҳукуматга киритиш режалаштирилган.

831
0
autostrada.uz

Айни вақтда “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди.

Депутат одамлардан 2005-2011 йилларда UzAuto Motors (GM Uzbekistan АЖ) томонидан енгил автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузганлар бўлса, ўша шартнома нусхаларини @Kusherbayevga_murojaatbot ботига юборишда ёрдам кўрсатишларини сўраган.

"Маълумотлардан фуқаронинг шахси эгасизлантирилган ҳолда таклифларни асослашда фойдаланилади.

Монополияни жиловлаш қийин бир вазиятда эзгу мақсад йўлида кўрсатаётган ҳамкорлигингиз учун олдиндан раҳмат", - ёзади Расул Кушербаев.

831
0