Жалолиддин Усманов Халқаро пресс-клубнинг янги раиси этиб сайланди. Шу кунгача у Марказий сайлов комиссияси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро пресс-клубнинг аввалги раиси Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси лавозимига сайланган эди.