• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 февраля 2022

"Айрим раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди"— Андижон вилояти ҳокими устозлардан узр сўради

Андижондаги устозлар ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурлангани ҳолати танқидларга учраши ортидан вилоят ҳамда туман ҳокимлари узр сўраб чиқишди.

758
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Кеча, 8 февраль куни ижтимоий тармоқларда Андижонда тадбирда мактаб ўқитувчилари ота-оналар олдида тик туриб кечирим сўрашга мажбур қилингани ҳолати жамоатчилик танқидига учради.

Шундан сўнг, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Йўлдошевлар барча устоз ва мураббийлардан узр сўраб чиқишди.

"Бу билан устозларимизга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни даврда "айрим" раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, менинг бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман. Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро сизнинг олдингизда шарафли меҳнатингизни қадрлаган ҳолда таъзимдамиз", - деган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Шунингдек, марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Йўлдошов ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

"Муҳтарам президентимизнинг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўтказган селекторидан сўнг, вилоятимиз ҳокими томонидан туманларда ва мактабларда қилинадиган ишлар бўйича аниқ топшириқлар берилган. Шунингдек, ҳеч бир раҳбар ва устозларга чора кўрмаслик бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Бундан ташқари Марҳамат туманида ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги ҳамкорлик йиғилишидаги ҳолатлар ўқитувчиларни руҳиятига таъсир қилган бўлса, мен Марҳамат тумани ҳокими сифатида барча устоз-мураббийлардан узр сўрайман. Барча устоз-мураббийларни қўллаб-қувватлаб, уларга елкадош бўлиб, етук инсонлар тарбиялашда камарбаста бўламиз", - дейди Бобуржон Йўлдошов.

758
0