• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 2022

Ҳокимдан солиқ бошлиғигача: президент Самарқандда 10 нафар раҳбарни ишдан олди

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарлар ишдан бўшатилди. Уларнинг баъзиларига нисбатан жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

1039
0
president.uz

Айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди.

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

- Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;

- Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;

- Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев;

- Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;

- Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;

- Ургут ва Паяриқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;

- вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

1039
0