"Халқ банки"нинг Андижон вилояти амалиёт бўлими ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура томонидан АТ "Халк банки" Андижон вилояти амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.
Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) "а" банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.