• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 февраля 2022

Фарғонада "жиҳод"га чорловчи материалларни қўл телефонида сақлаган шахс ушланди

У диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ ва Абдуллоҳ Зуфарларнинг "жиҳод"га чорловчи маърузаларини танишларига ҳам тарқатган.

701
0
ИИВ

ДХХ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. Р.Ш. уяли телефонидаги Telegram мессенжери орқали аккаунт яратиб, диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлган.

Ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг "жиҳод"га чорловчи маърузаларини ҳамда "Туркистон ислом ҳаракати" террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олган.

Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Р.Ш.нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

701
0