Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига беш кун бўлган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов вилоятдаги бошқарма, агентлик ва туман ҳокимларини 12 февраль куни соат 7:00 га йиғилишга чақирган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабарига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулла Одинаев шу куни эрталаб Тошкент вилояти ҳокимлигига борган. Инспекция ходимлари соат 07:10 лар атрофида ҳокимият биносига кириб борганда, мажлис ўтказилаётганини аниқлаган. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.
Маълумот учун, МЖтКнинг 49-моддаси биринчи қисмига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
"Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, - дейилади вазирлик хабарида.