• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 февраля 2022

Тошкентдаги "Авиасозлар" саройини реконструкция қилиш бошланди

Саройни энг янги андозалар асосида реконструкция қилиш режалаштирилган.

462
0
Бахтиёр Рахманкулов / Facebook

Тошкентдаги "Авиасозлар" саройини реконструкция қилиш бошланди. Бу ҳақда Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов Facebook’да маълум қилди.

"Авиасозлар саройининг қайта уйғониши! Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман ҳокимликларининг қарорлари асосида “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди”, - ёзади Бахтиёр Раҳмонқулов.

Қайд этилишича, саройни энг янги андозалар асосида реконструкция қилиш, унинг атрофида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ташкил этиш мақсадида сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, у сарой фасадидаги “Икар” ҳайкали жойида қолишини таъкидлади.

Ҳокимнинг қўшимча қилишича, у сешанба куни муассасага ташриф буюради. Ташриф давомида бу ерда фаолият юритаётган болалар тўгаракларини вақтинча қаерга ўтказиш масаласи ҳал қилинади.

Маълумот учун, бино 1980 йилда қурилган. 2013 йилда объект Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди. 2020 йилда саройга Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, объектни тўлиқ реконструкция қилишга кўрсатма берган эди.

462
0