• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2022

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи мураббийи Рустам Акрамов вафот этди

Рустам Акрамов бошчилигида терма жамоа Марказий Осиё чемпионати ва Японияда ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.

622
0
t.me/FAUzbekistan

Бугун, 15 февраль куни педагогика фанлари доктори, профессор Рустам Акрамов 73 ёшида оламдан кўз йумди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Рустам Акрамович Акрамов 1948 йил 11 август куни Тошкент вилоятида дунёга келган. У киши фаолияти давомида ўзбек ва Собиқ Иттифоқ футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган мутахассис ҳисобланади. 1990-1992 йиллар орасида Жазоирнинг USM клуби ва миллий терма жамоасида фаолият олиб борган.

Рустам Акрамов Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг футбол бўйича миллий терма жамоани бошқарган биринчи мураббий ҳисобланади. 1992-1994 йиллар терма жамоа у киши билан Марказий Осиё чемпионати ва 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.

Шунингдек, Рустам Акрамович 1995-1997 йиллар Ҳиндистон терма жамоасини бошқарди. Ушбу давлатдаги 2 йиллик фаолияти давомида асосий терма жамоа билан бир қаторда болалар футболини ривожлантириш тизимини шакллантирди. Кейинчалик OFK, FIFA ташкилотларида инструктор бўлиб фаолият олиб борди.

Ўзбек футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.

622
0