• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 февраля 2022

Олмалиқдаги ресторанда жанжал кўтарган эркак ва аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жанжалга рақс тушаётган эркак ва аёл бир-бирига туртилиб кетиши сабаб бўлган

1156
0

Куни кеча Тошкент вилоятидаги ресторанларнинг бирида аёллар ва эркаклар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, жанжалга рақс тушаётган эркак ва аёл бир-бирига туртилиб кетиши сабаб бўлган.

Жанжал келтириб чиқарган шахсларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1156
0