UNICEF Ўзбекистон ҳукуматига вакцина омборлари учун 500 минг AҚШ долларидан ортиқ қийматдаги ускуналарни тақдим этди.
Республика вакциналар омборида Moderna, Pfizer сингари вакциналарни сақлаш имкониятини берадиган 118 та музлатгич, шунингдек, 7 минг дона термосумкалар ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари тантанали равишда топширилди.
Мазкур ёрдам эвазига мамлакат бўйлаб 35 та вакцина омборлари, жумладан, 14 та ҳудудий, 15 та туман ва 6 та шаҳар даражасидаги вакцина омборига жиҳозланади.