Ўзбекистонда 7 январдан буён коронавирус билан касалланишлар сони илк бор 300дан пасайди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 15 февраль куни касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 296 нафарни ташкил этди.
Коронавирус бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Самарқанд (17), Тошкент (49) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (157) рўйхатга олинди.
Кеча кун давомида 1310 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Аммо, 2 нафар бемор вафот этди.