Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқувчилар мактаб деворидан ошиб ўтиб, муштлашишгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Аниқланишича, мазкур ҳодиса 2022 йил 16 февраль куни содир бўлган.
Қарши шаҳридаги 1-ИДУМдаги 2 та синфда ўқийдиган ўқувчилар дарс вақтида қочиб, соат 10:00ларда мактаб орқа тарафидан мактаб тартиб қоидаларини бузган ҳолда девордан ошиб ўтишган.
Ушбу ҳолат юзасидан мактабда ота-оналар ва мактаб маъмурияти ҳамда Қарши шаҳар ИИБ психологлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда чора кўрилди.