• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 18 февраля 2022

Самарқандда COVID-19'га қарши дориларни $16 мингга пуллаётган шахс ушланди

Remdesivir дори воситаларининг ҳар бирини 350 минг сўмдан сотмоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

550
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Самарқанд вилоятида Н.Ю. дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, М.га хорижда ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган Remdesivir номли дори воситасини ҳар бирини 350 минг сўмдан сотишга келишган.

У жами 500 дона дорини 16 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

550
0