• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 2022

Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси деярли кун бўйи ичимлик сувисиз қолади

Ҳудуддаги айрим жойларда қувур таъмирланиши муносабати билан ичимлик суви таъминотида босим камайиши ёки узилиши кузатилади.

572
0
UzNews.uz

Бугун, 18 февраль куни Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчасидан ўтган сув қувурида вужудга келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, бир неча манзилгоҳларда соат 10:00 дан 21:00 гача ичимлик суви таъминотида босим камайиши ёки узилиши кузатилади:

Ҳумоюн мавзеси:

— Кўп қаватли уйлар – 38 та;

— Ерли хонадонлар – 114 та;

— 408-МТТ;

— 279-умумтаълим мактаби;

— Нейрожарроҳлик шифохонаси;

— Маҳаллий қозонхона;

А.Югнакий мавзеси:

— Кўп қаватли уйлар – 54 та;

— 83, 382, 113-сонли МТТ лар;

— 120, 265, 20-мактаблар;

— Сил касалликлари диспансери;

— “Медимакс” клиникаси;

— Тез ёрдам бўлими;

— Маиший қозонхона – 5 та;

Геофизика МФЙ:

— Кўп қаватли уйлар – 11 та;

— Ерли хонадонлар – 50 та;

Таъмирлаш ишлари якунланиши билан сув таъминоти тикланади.

572
0