• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 21 февраля 2022

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади — Ўзгидромет

Пойтахтда ҳафта охирида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

856
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат +18…+21 даражача кўтарилади.

Эртага, 22 февралдан ҳафтанинг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража бўлиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

856
0