• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 февраля 2022

Қаршида Москвага учмоқчи бўлган йўловчиларга мавжуд бўлмаган рейсга чипталар сотилди

Мазкур авиачиптани сотиб олганлар "Қарши" аэропортига тўпланган. Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ берди.

684
0
t.me/uzbairportsuz

Easy Booking ва Avia Tour онлайн хизматлари орқали Қарши шаҳридан Москвага парвоз қилиш учун авиачипта сотиб олган фуқароларга учиш жойи ҳақида нотўғри маълумотлар берилди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports АЖ Матбуот хизмати.

“Бугун, 22 февраль куни эрталабдан Россиянинг Red Wings авиакомпанияси қатновида Қарши – Москва (“Домодедово” аэропорти) йўналиши бўйича парвозни амалга ошириш ниятида "Қарши" халқаро аэропортига йўловчилар кела бошлаган. Маҳаллий вақт билан соат 08:00 да аэропортда 150 киши тўпланган”, - дейилади хабарда.

Бироқ, "Қарши" аэропортининг парвоз жадвалида мазкур қатнов аниқланмаган. VZ-4492 рейси бугун "Навоий" аэропортидан соат 15:00 да учиб кетиши таъкидланган.

Шу жумладан, онлайн хизматлардан сотиб олинган Easy Booking ва Avia Tour чипталарида учиб кетиш шаҳри Қарши ва вақти 08:00 этиб кўрсатилган.

Қарши аэропортининг тушунтиришича, баъзи авиакассалар бир шаҳардаги йўловчилар танқислигини бошқа шаҳарга сотиш йўли билан қоплайди ва йўловчиларга жўнаш шаҳри ҳақида атайлаб нотўғри маълумот беради.

Бунда масъуллар трансферни ташкил қилишлари шарт. Мазкур ҳолатда эса, Қарши шаҳридан Навоийга трансфер ташкил этилмаган. Йўловчилар ўз ҳисобларидан, хусусий таксилар орқали қўшни шаҳарга етиб боришга мажбур бўлганлар.

"Навоий" аэропортида хабар қилинганидек, WZ-4492 қатнови йўловчилари терминалга етиб келишган. Парвоз учун рўйхатдан ўтиш маҳаллий вақт билан 12:00 да бошланган.

684
0