• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 февраля 2022

Қозоғистондаги тартибсизликлар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олингани айтилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ушбу хабар юзасидан ахборот берди.

670
0
Спутник

Жорий йилнинг январь ойида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида ОАВда хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.

Расмий вакилнинг ахборотида айтилишича, ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Қозоғистон дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги Элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

670
0